«қатағон қурбонлари» тегли мақолалар


Олий судда 174 нафар қатағон қурбонининг номи оқланди. Улар орасида Абдулла Қодирий ҳам бор
3 декабр 2023, 12:48

Олий судда 174 нафар қатағон қурбонининг номи оқланди. Улар орасида Абдулла Қодирий ҳам бор

Олий суд 6 та жиноят иши бўйича қўзғолонлар ва аксилинқилобий босмачилик қилишда айбланган 174 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Уларнинг аксарияти Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда яшаган. Хусусан, оқланганлар орасида таниқли адиб Абдулла Қодирий ҳам бор. Рўйхат.

Қозоғистон 2,4 млн дан ортиқ қатағон қурбони маълумотларини махфийликдан чиқарди
18 сентябрь 2023, 15:15 2

Қозоғистон 2,4 млн дан ортиқ қатағон қурбони маълумотларини махфийликдан чиқарди

Қозоғистонда 1929−1956 йиллардаги сиёсий қатағон қурбонларининг 2,4 миллиондан ортиқ архив карточкалари махфийликдан чиқарилди. Сургун қилинганлар, махсус кўчирилганлар ва жиноий жавобгарликка тортилган 311 минг нафар шахс реабилитация қилинди.

240 нафар қатағон қурбонининг номи оқланди (рўйхат)
25 август 2023, 12:42

240 нафар қатағон қурбонининг номи оқланди (рўйхат)

Олий суд 5 та жиноят иши бўйича 240 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Улар ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида яшаган. Сургун қилинганлар ичида бир неча ўнлаб Қозоғистон ССР фуқаролари ҳам бўлган.

Олий суд: 208 нафар қатағон қурбонлари номи оқланди (рўйхат)
20 апрель 2023, 15:52

Олий суд: 208 нафар қатағон қурбонлари номи оқланди (рўйхат)

Олий суд 3 та жиноят иши бўйича сургун қилинган ва отилган 208 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Уларнинг аксарияти Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида яшаган. 2021−2023 йиллар давомида совет даврида қатағон қилинган жами 408 нафар ўзбекистонлик оқланди.

Тошкент Москвадан собиқ Иттифоқ даврида қатағон қилинганларнинг жиноят ишларини талаб қилиб олади — Олий суд
22 декабр 2022, 22:02

Тошкент Москвадан собиқ Иттифоқ даврида қатағон қилинганларнинг жиноят ишларини талаб қилиб олади — Олий суд

173 нафар қатағон қурбони оқлангани ҳақида ёзгандик. Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг айтишича, бу «Ўзбекистон халқини собиқ Иттифоққа нисбатан бўйсундириш мақсадида қилинган хатти-ҳаракатлардир». Тошкент Москвадан бошқа қатағон қилинганларнинг ҳам жиноят ишларини талаб қилиб олади.

173 нафар қатағон қурбонлари номлари оқланди (рўйхат)
19 декабр 2022, 21:15

173 нафар қатағон қурбонлари номлари оқланди (рўйхат)

Олий суд 4 та жиноят иши бўйича сургун қилинган, отилган ва мол-мулки мусодара қилинган 173 нафар қатағон қурбонлари номини оқлади. Уларнинг аксарияти Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида яшаган. Бир нафари эса Эрон фуқароси бўлиб, у ССРИ ҳудудидан депортация қилинган.

«Бу шов-шувли сиёсийлаштириш ва популистик ваҳима учун сабабми?» Сенатор — Шавкат Мирзиёев нутқига Россия ОАВлари ва депутат муносабати ҳақида
2 сентябрь 2022, 20:14

«Бу шов-шувли сиёсийлаштириш ва популистик ваҳима учун сабабми?» Сенатор — Шавкат Мирзиёев нутқига Россия ОАВлари ва депутат муносабати ҳақида

Президент Қатағон қурбонларини хотирлаш кунида мамлакатни озод қилишга урингани учун тоталитар тузум репрессиясига учраган ўзбекларни тилга олди. Унинг сўзларини Россия ОАВлари «СССРни ўзбек миллатининг гултожларини йўқ қилишда айблаш» деб талқин қилди, Дума депутати эса буни спекуляция деб атади.

120 нафар қатағон қурбонлари номлари оқланди — Олий суд
7 январ 2022, 10:50

120 нафар қатағон қурбонлари номлари оқланди — Олий суд

Олий суд 6 та жиноят иши бўйича сургун қилинган, отилган ва мол-мулки мусодара қилинган 120 нафар қатағон қурбонлари номини оқлади.

«Биз шу вақтгача тарихнинг ўзимизга ёққан жойларини олиб, ёқмаган томонини яшириб ўтдик» — президент
31 август 2021, 11:57

«Биз шу вақтгача тарихнинг ўзимизга ёққан жойларини олиб, ёқмаган томонини яшириб ўтдик» — президент

Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, янги реконструкция қилинган «Қатағон қурбонлари хотираси» музейига кириб кўрди. Президент ҳар бир ҳудуддаги жадидлар ва қатағон қурбонлари номини тиклаб бориш бўйича кўрсатма берди.

115 нафар қатағон қурбонлари номлари оқланди — Олий суд
25 август 2021, 19:31 1

115 нафар қатағон қурбонлари номлари оқланди — Олий суд

6 та жиноят иши бўйича реабилитация қилинмай қолиб кетган 115 нафар қатағон қурбонлари оқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг